ISHONCH дўконлари – маиший техникалар ва уй учун керакли маҳсулотларни муддатли тўловга сотиш бўйича республикадаги етакчи бренд бўлиб, мамлакатимиз аҳолисини орзуларига қисқа вақт ичида эришишлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиб келмоқда ва шу билан биргаликда 2023 йилда кўплаб янгиликларни амалга оширди ҳамда ютуқларни қўлга киритди.
2023 йил давомида ISHONCH дўконлари Республика бўйлаб янги 49 та савдо дўконини ишга туширди. Август ойида Нукус шаҳрида юбилей 100-дўкони очилди ва йил якунида умумий дўконлари сонини 117 тага етказди. Умумий ишчи ходимлар сони эса 4000 нафардан ошди.

ISHONCH дўконлари ўзининг асосий фаолияти бўлган савдо йўналишидан ташқари ижтимоий соҳада ҳам бу йил ўзининг анча фаоллигини намоён этди. Бунга мисол тариқасида “Чарчаманг хона” лойиҳаси асосида ёзнинг жазирама иссиқ кунларида юртимизнинг энг қайноқ нуқталаридан бўлган Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилояти марказларида 3 та чарчаманг хона ишга туширди. Ушбу чарчаманг хоналар энг одам кўп бўлган жойлар, марказий бозорларга қурилди ва бу ерга келган аҳоли ушбу чарчаманг хоналарга ташриф буюриб, совуқ хонада бир оз дам олиб, сув ичиб яна ўз ишларида давом этишди. Ушбу чарчаманг хоналарда жами 11000 дан ортиқ аҳоли кириб ҳордиқ чиқаришга улгуришди.

Юртимизда қўлга киритилган ютуқлар:
Йил бренди мукофоти. ISHONCH дўконлари Истеъмолчилар танлови бўйича йил бренди мукофотини қўлга киритди ва бу ютуққа 3 йил давомида узлуксиз эришиб келмоқда. Бундан ташқари “2022-йилда ҳудудлар қамрови бўйича республикадаги етакчи ноозиқ-овқат ритейли” махсус мукофоти билан, компания креатив директори Замира Раҳманова эса “Йил шахси” мукофоти билан тақдирланди.


TAF!2023 фестивали. Тошкент реклама фестивалида ISHONCH 5 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза мукофоти, шунингдек, “2023 йилнинг энг яхши реклама лойиҳаси” ва “2023 йилда Ўзбекистондаги юздан ортиқ дўконларга эга ягона ноозиқ-овқат ритейли” махсус мукофотларини қўлга киритди.

















