17:00 / 03.11.2023
20583
Реклама

ISHONCH навбатдаги 3 та дўконини ишга туширди

Фото: ISHONCH

Муддатли тўлов бўйича республикамизда етакчи компания ҳисобланган, ҳамда Ўрта Осиёдаги “Энг тез ривожланаётган тармоқ” унвонига ва Ўзбекистондаги 100 дан ортиқ савдо дўконига эга  ягона ноозиқ-овқат ритейли унвонига сазовор бўлган ISHONCH бренди ҳозирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида самарали фаолият юритиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда.

Октябр ойида ISHONCH дўконларининг сони яна 3 тага кўпайди, шу жумладан: Наманган вилоятининг Тошбулоқ шаҳарчаси, Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой тумани ва Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида янги дўконлар муваффақиятли ишга туширилди. Аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш йўлида кенг турдаги маҳсулотларни қулай шартларда муддатли тўловга харид қилиш имкониятини яратган ISHONCH компанияси ушбу орқали мижозлар учун кўплаб қулайлик ва имтиёзларни тақдим этмоқда. Ҳар бир дўконда 7000 дан зиёд маҳсулотлар сотувда мавжуд бўлиб, бу ерда сиз замонавий техника анжомлари, маиший техника ва мебел буюмлари, идишлар ва уй анжомлари, қурилиш материаллари ҳамда кўплаб бошқа маҳсулотларни топишингиз мумкин.

Шунингдек, барча ISHONCH дўконларида мижозлар учун бир қатор қулайликлар кўзда тутилган: расмий даромадга эга барча фуқаролар ва пенсионерлар учун муддатли тўлов шартномасини расмийлаштириш учун фақат паспортнинг талаб қилинади, маълум турдаги маҳсулотларни бепул етказиш ва ўрнатиш хизматлари, доимий асосда ўтказиладиган акциялар ва совринли танловлар, бонуслар ва яна кўплаб бошқа хизматлар. Дўконларда мунтазам равишда “Омадли кун”, “Ташаббускор мижоз” каби акциялар ҳам ўтказиб келинади, шунингдек, амалга оширилган харидларга белгиланган бонуслар бериш тизими ишлаб чиқилган.

Ҳозирда ҳам барча дўконларда ISHONCHDA TO‘Y MAVSUMI акцияси давом этаётган бўлиб, ушбу акция доирасида харидорлар ISHONCH дўконларидан 4 млн сўм ва ундан юқори харидлар қилиш натижасида 12 та 25 000 000 сўмлик ваучерлар ёки 777 та қимматбаҳо маиший техникалардан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритади. Ушбу акция 15 ноябргача давом этиб, жами 6 та босқичда бўлиб ўтмоқда. Ҳар бир босқич якунида ғолиблар тасодифий рақамлар генератори орқали, компаниянинг YouTube расмий каналида жонли эфирда аниқланади. Акция ҳақида батафсил www.ishonchaksiya.uz сайтидан маълумот олишингиз мумкин.

Тез орада республиканинг бошқа манзилларида ҳам янги дўконлар очилиши режалаштирилмоқда, шу жумладан: Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Хўжайли туманларида, Андижон шаҳрида, Шаҳрихон туманида ҳамда Наманган вилоятининг Косонсой туманида.

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

t.me/ishonch_chatbot

www.ishonchsavdo.uz

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/ishonch

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

 Реклама

Top