17:00 / 05.09.2021
12020

ERIELL Group: компания нефть ва газ саноати ходимлари кунига совға тақдим қилди

ERIELL Group нефтьсервис хизматлари бозорида 17 йилдан бери фаолият юритмоқда. Ўз фаолиятини «Бўзахур» конида биттагина бурғилаш ускунаси билан бошлаган компания йилдан йилга техника парки ва юксак малакали мутахассислар сони, шунингдек фаолият географиясини кенгайтиришга муваффақ бўлди. Ҳозирги кунда ERIELL Group нефть ва газ соҳаси етакчилари қаторига кирганини ишонч билан айтиш мумкин. Бугун компания Россия, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда бошқа минтақа ва мамлакатларда ўз хизматларини тақдим этмоқда.

Сўнгги йилларда компания ходимларининг меҳнати, шунингдек углеводород қазиб олишни оширишга инновацион ечимларни жорий этиш Ўзбекистонда миллиард куб метр газ, юзлаб минг тонна конденсат ва нефть қазиб олинишига хизмат қилди.

Ходимлар ERIELL Group  учун асосий қадрият ҳисобланади. Қудуқларни бурғилаш доимо юқори хавф ва хатар билан боғлиқ. Шунинг учун компания томонидан барча қоида ва талабларга риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳар йили сентябрь ойининг биринчи якшанбасида «Нефть, газ ва ёқилғи саноати ходимлари куни» («Нефтчилар куни») нишонланади. Бу байрам турли нефть ва газ мутахассисликлари вакиллари – геологлар ва бурғиловчилар, ишлаб чиқувчилар ва қурувчилар, транспортчилар, технологлар, умуман олганда ўз тақдирини нефть ва газ саноати билан боғлаганларни бирлаштиради.

ERIELL Group томонидан нефть ва газ соҳаси касблари вакилларига ҳурмат бажо келтириш мақсадида фильм намойиш қилинди. Унда энг мураккаб лойиҳалардан бири бўлган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» мисолида бурғилаш ускунаси ҳар бир ходимининг машаққатли меҳнати тафсилотлари очиб берилган. Фильм бурғиловчи ёрдамчисидан тортиб раҳбар лавозимини эгаллаб турган ходимлар фаолиятининг икир-чикирлари ҳақида ҳикоя қилади.

«Мустақилликнинг 25 йиллиги» конининг мураккаб тоғ-кон шароитлари ERIELL мутахассисларидан ишларни амалга оширишда замонавий ва ўзига хос ёндашувни талаб этади ва улар буни аъло даражада уддаламоқда.

«Бурғиловчи» тушунчаси бир нечта фаолият турларини бирлаштириб, уларнинг ҳар бири турли билим ва тайёргарликни талаб этади. Бурғилаш бўйича муҳандис, техник, бурғилаш қурилмаси машинисти ва бурғиловчи ёрдамчисини ҳам бурғиловчи деб аташ мумкин. Мазкур касб вакилларига бурғилаш жараёнида иштирок этувчи барча ишчиларни киритиш мумкин.

Профессионал жиҳатдан бўлиниш шунингдек тармоқ ва технологик аломатлар бўйича ҳам рўй беради. Нефть ва газ қазиб олиш учун қидирув ва эксплуатациявий бурғилашда иштирок этувчи бурғиловчи ёрдамчисининг билим ва кўникмалари қудуқларни капитал таъмирлаш бўйича бурғиловчи ёрдамчисиникидан фарқ қилади. Шу билан бирга, электр бурғилаш бўйича мутахассис ҳам алоҳида билимларга эга бўлиши лозим.

Фильм ҳам айнан шу инсонлар, яъни ERIELL Group'нинг малакали мутахассисларига бағишланади.

Бойсунда амалга оширилаётган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» лойиҳаси Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларининг ёқилғи-энергетика, кимё тармоқлари, қурилиш саноати ва транспорт инфратузилмаси ривожига хизмат қилади.

ERIELL Group Матбуот хизмати Ⓣ

Top