Ўзбекистон | 20:24 / 09.09.2021
5095
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга 1,2 млн дозадан ортиқ Pfizer вакцинаси олиб келиниши кутилмоқда

Ўзбекистонга 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилмоқда.

Яқин кунларда Ўзбекистонга 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳозирда мамлакатда 4 турдаги: ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, Sputnik V, Moderna вакциналаридан эмлаш жараёнларида фойдаланиб келинмоқда.

Pfizer/BioNTech вакцинаси ўзбекистонликлар эмланадиган 5-вакцина бўлади.

Маълумот учун, айни кунгача мамлакатда жами 15 млн 978 минг 140 доза вакцина қўлланган. Шу кунгача тўлиқ эмланганлар сони 2 млн 710 минг 887 нафарни ташкил қилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид