09:40 / 10.09.2021
7446

Президент давлат стипендияси квотаси оширилди

“Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан Президент давлат стипендияси квотаси:

  • таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;
  • бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди;

Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади. 

Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

Мавзуга оид
Top