Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:50 / 21.08.2019
19184
1 дақиқада ўқилади
Президент стипендияси соҳиблари учун афзалликлар белгиланди
Фото: ЎзА
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, таянч докторантлар учун Президент стипендиялари ҳар йили таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун стипендиянинг икки баробари миқдорида тайинланади.
Президент стипендияси соҳиби бўлган магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
Эндиликда таянч докторантура ва докторантура таълим шакллари Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмайди.