Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:58 / 16.09.2021
28077
1 дақиқада ўқилади
6 ойда энг кўп эгизаклар қайси вилоятда туғилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра 390,7 минг туғилиш қайд этилган. Шундан 8527 нафари эгиз туғилганлар.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ушбу даврда энг кўп эгизак Самарқанд вилоятида, энг кам эгизаклар Сирдарё вилоятида туғилган.
Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони (январь—июнь ойларида):
- Самарқанд вилояти — 1100 нафар;
- Фарғона вилояти — 992 нафар;
- Андижон вилояти — 867 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 812 нафар;
- Наманган вилояти — 715 нафар;
- Тошкент вилояти — 713 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 640 нафар;
- Тошкент шаҳри — 586 нафар;
- Бухоро вилояти — 426 нафар;
- Жиззах вилояти — 415 нафар;
- Хоразм вилояти — 381 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 369 нафар;
- Навоий вилояти — 283 нафар;
- Сирдарё вилояти — 228 нафар.
Мавзуга оид
13:51 / 25.12.2025
Ўзбекистонда хизматлар бозори 14,6 фоизга ўсди
10:39 / 25.12.2025
Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист келаётган давлатлар маълум қилинди
14:40 / 24.12.2025
Ўзбекистон ташқи савдоси: энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди
14:31 / 24.12.2025