Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёнинг энг олис қишлоғи обод бўляпти
Қашқадарёда “Помуқни обод шаҳарчага айлантирамиз!” деб номланган хайрли ташаббус бошланди. Шаҳарчанинг электр таъминоти тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида қўшимча тўртта трансформатор ва 117 та темир бетон устунлари ўрнатилиши белгилаб олинган.
Миришкор туманининг Помуқ шаҳарчаси Қашқадарё вилоятининг энг чекка ҳудудларидан ҳисобланади. Ҳудуд аҳолиси 6 та маҳаллада истиқомат қилади. 18 минг аҳоли яшайди.
“Помуқни обод шаҳарчага айлантирамиз!” ҳаракатини юртдошларимиз қувонч билан қарши олишди. Чунки ушбу лойиҳа доирасида ижтимоий объектлар, йўллар, коммунал соҳа, аҳоли хонадонларини обод қилиш ва томорқадан самарали фойдаланиш масалалари ҳам жадаллик билан амалга оширилиши белгиланган.


Ҳудудга хизмат кўрсатувчи Баҳористон электр таъминоти корхонаси Миришкор туманига қарашли бўлган 16 та маҳаллада 8686 та маиший ва 529 та юридик истеъмолчиларга электр энергия етказиб бермоқда. Йил давомида, хусусан, Помуқ шаҳарчасига 6 дона трансформатор пункти ва 7 км.да 0,4 кВ ҳаво линияси тўлиқ таъмирланди. Бунга қўшимча 4 дона 160/10 кВа трансформатор пункти қурилиб, яна 15 та трансформатор пункти тўлиқ таъмирланди.


“2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги Президент қарори ижроси ва “Помуқни обод шаҳарчага айлантирамиз!” ташаббуси билан белгиланган вазифалар “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва “Баҳористон электр таъминоти корхонаси” муҳандис-мутахассисларининг устувор вазифаси бўлиб қолади.


Эслатиб ўтамиз, Деҳқонобод туманининг олис Оққишлоқ маҳалласи ҳам худди шундай тартибда обод бўлганди.
“Қашқадарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизматиⓉ