Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Кўкдала тумани аҳолисини электр энергияси билан таъминловчи нимстанция ишга туширилди
Қашқадарё вилоятида “Чорвадор” нимстанцияси ишга туширилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифлари чоғида белгилаб берилган топшириқларга асосан янгидан ташкил этилаётган Кўкдала тумани аҳолисига барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида қурилиш ишлари бошланган эди. Унга кўра, ҳудудда 2 та – “Кўкдала” ва “Чорвадор” нимстанцияларини қуриш ва ўзаро боғлаш кўзланган. Уч ой мобайнида “Чорвадор” нимстанциясида олиб борилган қурилиш ишлари тугалланди.

Бугун “Қашқадарё ҳудудий электр тармоғи” AЖ қурувчи-муҳандислари томонидан бунёд этилган, қуввати 16000 ва 10000 кВа 110/35/10 трансформатор қурилмалари ишга туширилди. Бундан ташқари нимстанцияга қадар 12 км 110 кВ ли ҳаво электр тармоғи қурилди.


Бугун ишга туширилган “Чорвадор” нимстанцияси атрофини кўкаламзорлаштириш мақсадида 500 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ободонлаштириш тадбирида электр тармоқлари ходимлари билан бирга жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди.


Шунингдек, вилоятда Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан Кўкдала туманида ҳудудий электр тармоқларининг қашқадарёлик ходимлари томонидан ҳудудда Чорвадор 110-35-10 ҳамда Кўкдала 35-10-нимстанцияларида реконструкция модернизация ишлари тугатилиб, Чорвадор нимстанциясига 12км узунликда 110 кв ли ҳаво тармоғи янгидан қурилиб, 16000 кВа ли трансформатор, Кўкдала нимстанциясида эса 25000 кВа ли трансформатор ўрнатилиб реконструкция модернизация ишлари олиб борилди.


“Қашқадарё ҲЭТ” АЖ матбуот хизмати Ⓣ