23:48 / 20.09.2021
16812

Футзал бўйича ЖЧ. 1/8 финалнинг барча жуфтликлари маълум — Ўзбекистон Эронга қарши

Фото: Getty Images

Футзал бўйича ЖЧ. 1/8 финалнинг барча жуфтликлари маълум — Ўзбекистон Эронга қарши

Футзал бўйича жаҳон чемпионатида плей-оффга йўл олган барча жамоалар ва 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди. 

В гуруҳида 2-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон 1/8 финалда 24 сентябрь куни F гуруҳида 2-поғонани эгаллаган Эрон билан тўқнаш келадиган бўлди. 

1/8 финал жуфтликлари

22 сентябрь
Венесуэла — Марокаш
Россия — Вьетнам

23 сентябрь
Бразилия — Япония
Аргентина — Парагвай 
Қозоғистон — Таиланд

24 сентябрь
Ўзбекистон — Эрон 
Португалия — Сербия
Испания — Чехия

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўз тарихида 2-марта мундиалда қатнашиб, илк бор плей-оффга йўл олди. Баҳодир Аҳмедов жамоаси гуруҳда Гватемала (4:5) ва Россияга (2:4) ютқазиб, Мисрни (2:1) мағлуб этди.

Top