Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийлигига қайтди
52 ёшли испаниялик мутахассис Ўзбекистон футзал федерацияси билан 2 йиллик шартномани имзолади.
Фото: Ўзбекистон футзал федерацияси
Испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал миллий жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди, у билан 2 йиллик шартнома имзоланди, деб хабар берди Ўзбекистон футзал федерацияси.
Мендес муқаддам икки бор Ўзбекистон миллий жамоасини бошқарган: дастлаб 2011–2012 йилларда, сўнг 2014–2017 йилларда. Унинг раҳбарлиги остида миллий жамоа 2016 йилги Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.
52 ёшли Хосе Мария Пазос Мендес — Пулпис 1974 йилда Испаниянинг Луго шаҳрида туғилган. Мураббийлик фаолиятини 1996 йилда бошлаган ва “Луго”, “Мелиля”, “Кафе Канделас Луго”, “Валенсия”, Хорватиянинг “Оркан”, шунингдек, “Барсел” клубларида ишлаган.
2008–2009 йилларда Таиланд, 2010 йилда Ветнам миллий жамоасини бошқарган. Шундан сўнг, унинг Ўзбекистон билан боғлиқ фаолияти бошланди. Миллий жамоадан ташқари, 2016–2017 йилларда мамлакат чемпиони “Ардус” клубида ҳам фаолият юритди.
2019–2026 йиллар давомида у Таиландда фаолият олиб борди. 2023 йил қисқа муддат Хитойнинг "Шенжен" жамоасини бошқарди. Мураббий сифатида икки карра Осиё кубоги вице-чемпиони, шунингдек, клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда Осиё кубок эгалари кубоги ғолиби бўлган.
Мавзуга оид
22:38 / 03.02.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
22:40 / 30.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Австралияни мағлуб этди
19:02 / 28.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади
18:57 / 14.02.2025