Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия бош вазири илк бор 6 фарзанди борлигини тасдиқлади
Британия бош вазири Борис Жонсон биринчи марта 6 нафар фарзанди борлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.
Аввалроқ Британия ОАВлари Жонсоннинг фарзандлари нечталиги борасида турли ахборотлар тарқатган. Унинг ўзи эса шахсий ҳаётини ва фарзандларини муҳокама қилмаслигини айтиб келган.
Жонсон журналистларнинг “Ҳозирда 6 фарзанднинг отаси эканлигингизни тасдиқлайсизми?” деган саволига “Ҳа” деб жавоб берган.
Май ойида Жонсон ва унинг қаллиғи Кэрри Саймондс яширин маросимда турмуш қуришди. Улар 2020 йил апрелда ўғил фарзанд кўришган ва ҳозирда иккинчи фарзандли бўлиш арафасида туришибди. Бундан ташқари, Жонсоннинг собиқ рафиқаси Марина Уилердан 4 нафар катта ёшли фарзанди, санъатшунос Хелен Макинтайрдан никоҳсиз туғилган бир қизи бор. Баъзи маълумотларга кўра, Британия бош вазири яна бир нафар никоҳсиз туғилган фарзандга эга.
Мавзуга оид
10:00 / 01.01.2026
“70 ёшда фарзандли бўлишнинг гашти бошқача экан” – 7 қиздан кейин ўғил кўрган ота
08:22 / 08.09.2025
Фарзанд тарбиясида назорат ва эркинлик мувозанати
21:41 / 19.06.2025
Дунёда қиз ҳомилани аборт қилиш кескин камайди: қандай қилиб?
22:31 / 03.03.2025