Жаҳон | 15:21 / 21.09.2021
7185
2 дақиқада ўқилади

Суданда ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширишга уринди

Генерал-майор Абдул-Боқи Бакравий бошчилигидаги 20 нафардан ортиқ юқори мартабали офицерлар Судан армиясининг бронетанк корпусини ўз назоратига олган, сўнгра давлат оммавий ахборот воситалари офисларини эгаллашга уринган.

Фото: Reuters

Суданда бир гуруҳ ҳарбийлар ҳукумат объектларини назоратга олишга ва давлат тўнтаришини амалга оширишга уринди, деб хабар берди Al Arabiya.

Мамлакат ҳукумат кенгашидаги манбанинг Reuters агентлигига айтишича, ҳозирда ҳукумат вазиятни ўз назоратига олган.

Давлат телеканалларида мамлакат пойтахти Хартум шаҳри кўчаларида танклар юргани акс этган лавҳаларни намойиш этди. Бундан ташқари, қайд этилишича, давлат телеканалларида ватанпарварлик тўғрисидаги қўшиқ ва клиплар кўрсатилмоқда.

Al Arabiya телеканалининг таъкидлашича, генерал-майор Абдул-Боқи Бакравий бошчилигидаги 20 нафардан ортиқ юқори мартабали офицерлар Судан армиясининг бронетанк корпусини ўз назоратига олган, сўнгра давлат оммавий ахборот воситалари офисларини эгаллашга уринган. Манбанинг сўзларига кўра, ҳозирда фитнанинг барча иштирокчилари ҳибсга олинган.

2019 йил апрелда юз берган давлат тўнтаришидан сўнг мамлакатни 1993 йилдан буён бошқариб келаётган президент Умар ал-Башир ҳибсга олинганди. Май ойида ҳарбийлар ва мухолифат уч йиллик ўтиш даври тўғрисида келишув имзолади.

Мавзуга оид