Жаҳон | 15:31 / 22.09.2021
13758
1 дақиқада ўқилади

Зеленскийнинг маслаҳатчисига нисбатан суиқасд уюштирилди

Қайд этилишича, эрталаб соат ўнларда Лесники қишлоғи яқинида Шефирнинг автомобили ўққа тутилган. Автомобилга ўндан ортиқ ўқ теккан, ҳайдовчи яраланган. Президент маслаҳатчисига жароҳат етмаган.

Фото: REUTERS/Serhii Nuzhnenko

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Сергей Шефирга нисбатан суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Украина ИИВ хабар берди.

Қайд этилишича, Шефирнинг автомобили эрталаб соат ўнларда Лесники қишлоғи яқинида ўққа тутилган. Автомобилга ўндан ортиқ ўқ теккан, ҳайдовчи яраланган. Шефирга жароҳат етмаган.

Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченконинг маълум қилишича, Шефирнинг автомобили автоматдан ўққа тутилган.

Хабар қилинишича, Зеленскийнинг маслаҳатчиси хавфсиз жойга олиб кетилган бўлиб, шок ҳолатини бошидан кечирмоқда.

Сергей Шефир (ўртада) Владимир Зеленский билан 1990-йиллар ўрталаридан, КВН-чилик давридан буён таниш.
Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид