Интизомли солиқ тўловчиларга ҚҚС суммаси 7 кунда қайтарилади
Солиқ тўловчиларни ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан интизомли солиқ тўловчиларга ўрни қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тезлаштирилган тартибда амалга оширилиши белгиланди.
Солиқ тўловчиларни ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказишнинг янги тартибига кўра, солиқ органлари томонидан уларнинг фаолияти 7 кунлик муддатда автоматлаштирилган тизим орқали таҳлилдан ўтказилиши ва солиқ хавфининг паст, ўрта ҳамда юқори даражаларига ажратилиши назарда тутилган.
Бунда:
- Солиқ хавфи паст даражада бўлган солиқ тўловчилар тўғридан тўғри махсус рўйхатдан ўтказилади ва ҳеч қандай солиқ назорати тадбирлари амалга оширилмайди;
- Солиқ хавфи ўрта даражада бўлган солиқ тўловчилар кейинги келадиган ўн икки ой ичида солиқ назоратининг текширув тадбирларини ўтказиш шарти билан махсус рўйхатдан ўтказилади;
- Солиқ хавфининг юқори даражасига тушган солиқ тўловчиларнинг аризаси рад қилиниши ёки мавжуд ҚҚС гувоҳномалари ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар автоматик равишда вақтинча тўхтатилиши белгиланди.
2022 йил 1 январдан ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:
- асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг “E-aktiv” автоматлаштирилган автомат тизимида акс эттириш;
- хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинганда ва ҳисобдан чиқарилганда 3 иш кунидан кечиктирмасдан “E-aktiv” ААТда акс эттириш.
- 2022 йил 1 январдан юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Бунда ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.
Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 ойдан сўнг кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, олдинги тартибга кўра, солиқ суммасини солиқ тўловчига солиқ органининг солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори асосида солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тўғрисида ариза тушган санадан эътиборан олтмиш кундан, маълум ҳолларда эса етти кундан кечиктирмай қайтариш белгиланганди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Электр ва газ нархларининг ўзгариши. Бу истеъмол ҳажми ва таъминот даражасига қандай таъсир қилди?
Ўзбекистон | 15:18
-
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида
Ўзбекистон | 15:13
-
Киев Россия стратегик авиациясининг 34 фоизи зарар кўрганини маълум қилди
Жаҳон | 15:03
-
Яна ўзбекистонликлар ажратилди: БАА аэропортида 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ушлаб турилди
Ўзбекистон | 14:57
Мавзуга оид

16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ

11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади

10:56 / 18.03.2025