Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади
2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчиси бўлади.

Фото: Telegram / soliqnews
Бунда солиқ органлари Онлайн-НКТ, ЭҲФ ва бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида ҚҚС ҳисоботларини автоматик тарзда шакллантиради.
Ушбу тартиб Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалиётга жорий этилади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фармацевтика маҳсулотларини сотувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун солиқ тўлаш тартиби қуйидагича:
даромади 1 млрд сўмдан ошмайдиганлар – айланмадан олинадиган солиқ тўлайди;
даромади 1 млрд сўмдан кўп бўлганлар – ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтади.
ҚҚС 12 фоизни, фойда солиғи ставкаси 15 фоизни ташкил этади. Ижтимоий соҳа фаолиятини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ставкаси 0 фоиз белгиланган. Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4 фоизни ташкил этади.
Улгуржи ва чакана дори воситаларини сотиш билан шуғулланувчи дорихоналар учун солиқ ставкалари қуйидагича белгиланган:
аҳоли сони 100 минг нафар ва ундан кўп бўлган шаҳарларда – 3 фоиз;
бошқа аҳоли пунктларида – 2 фоиз;
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – 1 фоиз.
Шунингдек, солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди
Жаҳон | 22:27
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10
-
Машҳур рассомнинг ўғирланган 50 минг долларлик картинаси чиқиндихонадан топилди
Жаҳон | 21:44
-
Украина Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони истеъфо берди
Жаҳон | 21:27
Мавзуга оид

16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ

15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди

11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

16:46 / 02.05.2025