Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентликка номзод Мақсуда Ворисова нималарни ваъда қилмоқда?
ХДПдан президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Мақсуд Нуруллаев иштирокида журналист ва блогерлар учун брифинг ташкил қилинди. Унда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури ҳақида тўхталиб ўтди.
Таъкидланишича, номзоднинг сайловолди дастуридаги асосий йўналишлар қўйидагилардан иборат:
- мамлакатда ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларига барҳам бериш, пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, аёлларнинг бола парваришидаги даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш;
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш;
- “Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш;
- оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш, аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш, асосий озиқ-овқатлар нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш, қишлоқ туманларига саноатни олиб кириш.
Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан учрашувлар вилоятнинг шаҳар ва туманларида давом этмоқда.
Олдинроқ Навоийда ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари брифинг ўтказганди.
Мавзуга оид
21:51 / 25.10.2021
Мақсуда Ворисова 1991 йилдан кейинги сайловларда 2-ўринни олган номзодлар ичида энг кўп овоз олди
11:38 / 24.10.2021
Ўзбекистонда сайлов. Номзодлар, ҳокимлар ва бошқа машҳурлар овоз бермоқда
21:00 / 22.10.2021
Болалар мактаб ва боғчаларда сифатли озиқ-овқат билан кафолатли таъминланиши керак — Мақсуда Ворисова
18:33 / 21.10.2021