14:25 / 28.09.2021
7759

Михаил Саакашвили Тбилисига келган заҳоти қамоққа олиниши айтилди

Ираклий Гарибашвилининг сўзларига кўра, "Саакашвилига сиртдан ҳукм чиқарилган ва у қамалишга лойиқ".

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили мамлакатга келиши билан ҳибсга олинади, деди Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили.

"Саакашвили еримизга қадам қўйиши билан ҳибсга олинади ва қамоққа жўнатилади", — деди у Саакашвилининг Грузияга келиши ҳақидаги хабарларга изоҳ бераркан.

Унинг қўшимча қилишича, "Саакашвилига сиртдан ҳукм чиқарилган ва у қамалишга лойиқ".

"Бугун давлатимиз кучли ва ҳозир у бошбошдоқлик ва беқарорлик орқали ҳокимият тепасига келган 2003 йил эмас", — деб таъкидлади Гарибашвили.

Аввалроқ ҳозирда Украинада яшаётган Михаил Саакашвили 2 октябрга Тбилисига авиачипта сотиб олганини маълум қилганди

Top