17:11 / 30.09.2021
3736

Коронавирусдан даволанаётганлар сайловда қандай иштирок этиши мумкин?

Фото: KUN.UZ

30 сентябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов COVID шифохоналарида даволанаётган беморлар учун ташкил этилган “ёпиқ сайлов участкаси”да овоз бериш тартиби ҳақида маълумот берди.

"COVID шифохоналари қуйидагиларни назарда тутувчи сайлов участкаларини ташкил этиш бўйича санитария-эпидемиологик талаблар ишлаб чиқилди. Бунда қуйидаги асосий ишларни ташкиллаштириш белгиланди:

- COVID шифохоналарига “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди;

- мустақил юриш имконияти бўлган беморлар шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада овоз беришлари ташкиллаштирилади;

- ётоқ режимидаги беморлар махсус мобил сайлов қутилари орқали овоз беришлари ташкил этилади”, деди у.

Маълум бўлишича, 10 761 та сайлов участкалари мавжуд. Шундан болалар боғчасида 1 та, умумий таълим мактабларида 7 563 та, коллеж-лицейларда 709 та, даволаш профилактика муассасаларида 445 та, ташкилот ва муассасаларда 2 043 та сайлов участкаси ташкил қилинган.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди", деди Ботир Қурбонов.

Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top