"COVID шифохоналари қуйидагиларни назарда тутувчи сайлов участкаларини ташкил этиш бўйича санитария-эпидемиологик талаблар ишлаб чиқилди. Бунда қуйидаги асосий ишларни ташкиллаштириш белгиланди:
- COVID шифохоналарига “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди;
- мустақил юриш имконияти бўлган беморлар шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада овоз беришлари ташкиллаштирилади;
- ётоқ режимидаги беморлар махсус мобил сайлов қутилари орқали овоз беришлари ташкил этилади”, деди у.
Маълум бўлишича, 10 761 та сайлов участкалари мавжуд. Шундан болалар боғчасида 1 та, умумий таълим мактабларида 7 563 та, коллеж-лицейларда 709 та, даволаш профилактика муассасаларида 445 та, ташкилот ва муассасаларда 2 043 та сайлов участкаси ташкил қилинган.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди", деди Ботир Қурбонов.











