Ўзбекистон | 18:06 / 29.09.2021
11587
1 дақиқада ўқилади

Баҳром Абдуҳалимов администрация ва ҳукумат биноларини Тошкентдан ташқарига чиқаришни таклиф қилди

Ўзбекистон президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов ўзининг сайловолди дастурида Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва давлат идоралари шаҳардан ташқарига чиқаришни таклиф қилмоқда.

Фото: KUN.UZ

“Адолат” партияси номзоди, шунингдек, мансабдорларнинг ўз мавқейидан фойдаланган ҳолда ер майдонлари ва барча табиий ресурсларни тақсимлашига мутлақо чек қўйилиши ҳамда мамлакат бойлиги бўлган барча ресурслар мансабдорларга эмас, сўзсиз, халққа тегишли бўлиши кераклигини таъкидлаган.

“Мамлакат пойтахтини кенгайтириш ва ривожлантириш тарафдоримиз. Аммо биз, мавжуд хонадонларни бузиш эвазига эмас, пойтахтнинг маъмурий марказини, яъни Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва давлат идораларини шаҳардан ташқарига чиқариб, пойтахтни халқимизнинг дам олиш, саёҳат қилиш ва ҳордиқ чиқариш масканига айлантирамиз. Пойтахтни том маънода халққа берамиз!” – дейилади Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастурида.

Ўзбекистон президентлигига сайлов 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Айни кунларда сайловда иштирок этадиган бешта сиёсий партия етакчилари аҳоли орасида ўз тарғибот тадбирларини ўтказмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти