Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Uzcard» банкоматларда валюта айирбошлашни тўхтатди
Банкоматлар орқали валюта айирбошлаш тўхтатилиши сохта 50 ва 100 долларлик валюта муомаласи билан боғлиқлиги маълум қилинди.
Uzcard тижорат банкларига юборган хабарномага кўра, 50 ва 100 долларлик сохта АҚШ доллари муомаласининг кўпайиши муносабати билан Uzcard банкоматларида валюта айирбошлаш операцияларини (қабул қилиш)ни тўхтатган.

Kun.uz манбасининг маълумотига кўра, 20 минг доллардан кўпроқ сохта валюта айирбошланган бўлиши мумкин.
Uzcard валюта айирбошлаш хизмати қачон тикланишига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, Uzcard карталаридан АҚШ долларида нақд пул маблағларини бериш ҳамда карталарни нақд чет эл валютаси билан тўлдириш имконини берадиган янги хизмат 2020 йил июн ойидан бошлаб жорий қилинганди.
Мавзуга оид
22:27 / 30.03.2026
Март ойида сўм курси қандай ўзгарди?
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
08:35 / 22.03.2026
Эрон уруш ва иқтисодий инқироз фонида рекорд қийматдаги банкнотни муомалага чиқарди
08:04 / 19.03.2026