Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Олмалиқ КМК” АЖ Ижро аппарати ишга таклиф этади
Лавозим: Стратегик ривожлантириш ва трансформация бўлими бошлиғи
Тўлиқ бандлик
Иш ҳақи суҳбат натижасига кўра.
Малакавий талаблар:
- Олий маълумот (иқтисодиёт, молия йўналиши бўйича) ҳамда соҳа бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
- Инглиз тили (билиши шарт) ва бошқа тилларни билиши маъқулланади;
- Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини билиши ва уни қўллаш тажрибаси;
- Компьютер дастурлари, жумладан MS Excel дастурини тўлақонли билиши (мураккаб формулаларни қўллаш, ҳисоботлар тузиш, моделлар яратиш, макрос билан ишлаш ва бошқалар)
- Таҳлил қилиш орқали профессионал хулоса чиқариш, рақамларга қараб уларнинг иқтисодий моҳиятини тушуниш;
- Аниқлик билан ахборот тўплаш ва таҳлил қилиш;
- Ҳисобот тузиш жараёнига жалб этилган бошқа ходимлар аудиторлар, маслаҳатчилар, дастурчилар билан мулоқот қилиш қобилияти;
- Бухгалтерларнинг халқаро сертификацияси доирасида Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари сертификатига эга бўлиши лозим.
Шахсий фазилатлар:
- Масъулиятлилик;
- Раҳбарлик сифатлари;
-Стрессга бардошлилик;
-Ташкилий масалаларни ҳал қилиши;
-Муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила олиши;
Лавозим: Ахборот технологиялари департаменти етакчи муҳандиси
Талаб этиладиган иш тажрибаси: камида 3 йил
Тўлиқ бандлик
Иш ҳақи суҳбат натижасига кўра.
Талаблар:
- Лойиҳаларни режалаштириш ва назорат қилиш ҳамда технологик, меҳнат ва бошқа харажатларни баҳолаш тажрибаси;
- Software ва/ёки Hardware дастурида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни бошқариш тажрибаси;
- Дастурий таъминот гуруҳини бошқариш, барча жараёнларни таҳлил қилиш ва оптималлаштириш тажрибаси;
- Музокаралар олиб бориш;
- Кўп вазифали муҳитда ишлаш қобилияти;
- Мижозлар билан мулоқот қилиш ва тақдимотларни олиб бориш кўникмалари.
Шахсий фазилатлар:
- Масъулиятлилик;
- Раҳбарлик сифатлари;
-Стрессга бардошлилик;
-Ташкилий масалаларни ҳал қилиши;
-Муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила олиши.
Мажбуриятлари:
- Лойиҳаларнинг стратегик мақсад ва вазифалари ҳамда уларга эришиш йўлларини тўғри танлаш;
- Лойиҳаларни дастлабки баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш;
- Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тузиш;
- Ижрочилар ишини мувофиқлаштириш, вазифаларни тақсимлаш, ахборот йиғиш, зиддиятли вазиятларни бартараф этиш;
- Лойиҳаларни амалга ошириш, синовдан ўтказиш ва амалга оширишда масъулият билан иштирок этиш;
- Лойиҳа иштирокчиларини танлаш, ресурсларни шакллантириш ва лойиҳа бюджетини тузиш;
- Режалаштирилган вазифаларни белгиланган муддатларда бажариш;
- Лойиҳалар боришини назорат қилиш, уни ҳар тарафлама таҳлил қилиб бориш ҳамда хатарларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш;
- Буюртмачилар билан мулоқот олиб бориш (келишиш, бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб бориш).
- комбинат таркибий бўлинма мутахассислари билан ҳамкорликда лойиҳа фаолиятини режалаштириш;
- Лойиҳанинг техник-технологик тузилиши, амалга ошириш муддатлари, зарур ресурслар ва юзага келиши мумкин бўлган хатарларни баҳолаш;
- Лойиҳаларни амалга ошириш: лойиҳанинг босқичларини ишлаб чиқиш, ишларнинг боришини ва белгиланган муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, лойиҳа бюджетига амал қилиш, олиб борилаётган ишлар тўғрисида доимий равишда ҳисобот бериб бориш;
- Лойиҳа иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, ички ва ташқи пудратчилар билан муносабатларни ўрнатиш.
Малакавий талаблар:
- Техник йўналишда олий маълумот;
- IT – маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнларини билиши;
- IT – гуруҳларни бошқариш тажрибаси;
- Янги технологияларни ўрганиш истаги.
Номзодлар ўзларининг резюмеларини [email protected] электрон манзилига юборишлари мумкин.
Олмалиқ КМК Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
10:00 / 06.03.2026
«Олмалиқ КМК» АЖ фаолияти Sustainable Fitch рейтингида янада юқорилади
10:00 / 30.10.2024
“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” йиллик экспорт режасини бажарди
16:43 / 23.11.2021
ОКМК тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этади!
16:00 / 25.10.2021