Ўзбекистон | 10:00 / 06.03.2026
1325
1 дақиқада ўқилади

«Олмалиқ КМК» АЖ фаолияти Sustainable Fitch рейтингида янада юқорилади

2026 йил 24 февраль куни – Халқаро Sustainable Fitch агентлиги Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг барқарор ривожланиш рейтингини (Entity Rating) «3» даражасида тасдиқлади ва компаниянинг умумий баҳоланиш мезонини (entity score) 56 баллдан 59 баллга оширди.

Фото: Олмалиқ КМК

Ушбу ижобий ўзгариш комбинатнинг барқарор ривожланиш стратегиясини изчил такомиллаштириш, ижтимоий, бошқарув ва экология соҳаларида сезиларли ютуқларга эришиш, шунингдек, кон-металлургия саноатига хос бўлган атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларини муваффақиятли бартараф этишини акс эттиради.

"Sustainable Fitch" экспертларига кўра, ОКМК корпоратив бошқарувининг кучли томонлари, хатарларни бошқаришнинг самарали тизими, солиқ мажбуриятларининг виждонан бажарилиши, шунингдек, кадрлар қўнимсизлигининг паст даражаси алоҳида таъкидланди.

Рейтингнинг ошиши, ҳаттоки тармоқнинг мураккаб ўзига хосликларига қарамай, компания томонидан ESG (экология, ижтимоий масъулият ва корпоратив бошқарув) кўрсаткичларини яхшилаш бўйича амалга ошираётган чора-тадбирларининг юқори самарадорлигини кўрсатмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид