Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғади
Бугун Тошкент вилоятида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, пойтахтда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ бўлади.