Ўзбекистон | 09:29 / 02.10.2021
1025
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёлик икки йигит Тошкентдан Душанбегача пиёда боради

Сирдарёлик Элдор Жўраев ва Шерхон Шербоев Тошкентдан Тожикистоннинг Душанбе шаҳригача «Дўстлик марафони»ни ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Улар «Тошкент - Бекобод - Истаравшан - Шаҳристон - Душанбе» йўналиши бўйича пиёда ҳаракатланиб, 415 километр масофани 9 кунда босиб ўтмоқчи. Режага кўра бир кунда 42-48 км масофа босиб ўтилади. Юриш соат 7:00 дан – 19:00га қадар амалга оширилади.

«2021 йилнинг 15 февраль — 24 март кунлари Андижондан Мўйноққача яёв борган эдик. Бундан руҳланган ҳолда Тошкент – Душанбе йўналишида дўстлик марафонини амалга оширишга аҳд қилдик. Ушбу марафонимиз октябр ойига режалаштирилган. Ушбу марафонимиздан кўзланган мақсад миллатлараро тотувлик ва қўшни мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини кучайтиришдир» — дейди Элдор Жўраев.
 

Мавзуга оид