Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бензин импорти 3,2 баробарга ошди
Август ойида 7 млн литр автомобил бензини импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Stock
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 100 млн АҚШ долларига тенг бўлган 281,6 млн литр автомобил бензини импорт қилинган.
Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 баробарга ошган.
Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:
- Россия – 139 млн литр;
- Туркманистон – 121 млн литр;
- Қозоғистон – 16 млн литр;
- Ироқ – 3,6 млн литр.
8 ойда қарийб 730 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Йил бошидан бери бензин ишлаб чиқариш ва импорт ҳажми ортишига қарамай нархлар 26,9 фоизга қимматлашган.
Мавзуга оид
16:00 / 26.01.2026
2025 йилда умумий овқатланиш корхоналари айланмаси сезиларли кўпайди
15:04 / 26.01.2026
Саноат корхоналари тақсимоти: энг кўп корхона озиқ-овқат ишлаб чиқаришда
14:21 / 26.01.2026
Бозор хизматлари ҳажми бўйича етакчи ҳудудлар маълум қилинди
13:52 / 26.01.2026