Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ҳукумати коронавирус қурбонлари яқинларига товон пули тўлайди
Фото: AFP
Ҳиндистон олий суди штатлар ҳукуматларига коронавирусдан вафот этганлар яқинларига 50 минг рупий (672 доллар) миқдорида бир марталик товон пули тўлаш мажбуриятини юклади. Маълумотларга кўра, компенсация тўланиши талаб қилинган петицияда кўпроқ сумма – 400 минг рупий (5372) тўланиши талаб қилинган.
Товон пули фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
“Барча давлат органлари коронавирус сабабли оила аъзоларини йўқотганларга ёрдам қўлини чўзиши керак”, деб айтилган олий суд қарорида.
Суд товон пулини тўлаш билан шуғулланадиган мутасадди идоралар барча аризаларни 30 кун ичида кўриб чиқиш ва бунда қоғозбозликка йўл қўймаслик учун барча ишни қилиши лозимлиги ҳақида қарор чиқарган.
Расмий маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусдан 449 мингдан кўпроқ одам вафот этган. Бироқ баъзи эскпертларнинг фикрича, қурбонлар сони аслида кўпроқ бўлиши мумкин, чунки кўплаб ўлим ҳолатлари баъзи муаммолар сабабли қайд қилинмаган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
18:14 / 21.12.2025
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
07:30 / 17.12.2025
Инфографика: Хитой ва Ҳиндистон армияси — ким кучлироқ?
21:19 / 15.12.2025
Ҳиндистонда уй бекаларига «маош» тўлаш бўйича кенг кўламли лойиҳа бошланди
15:48 / 15.12.2025