08:12 / 07.10.2021
2963

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, шунингдек Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво 15-20 даража илиққача, шимолда 9-14 даража илиққача кўтарилади.

Фото: kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-19 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Top