Ўзбекистон | 12:04 / 07.10.2021
5055
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятидаги муаммоларни санади

Сирдарё вилоятида 40 минг нафар аҳоли ишсиз. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

“Бунга қўшимча равишда ҳар йили меҳнат бозорига 15 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 30 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас. Ваҳоланки, Сирдарёда қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт-логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги имкониятлар тўлиқ ишга солинса,  ишсизлик деган муаммо умуман қолмайди.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг янги даври Сирдарёдан бошланганидан хабарингиз бор. “Хонадонбай” ўтказилган хатловлар натижасида, вилоятда  282 минг нафар аҳолида сурункали касалликлар аниқланди. Шундан, 25 минг нафар аҳолида – юрак-қон томир, 17 мингида – эндокрин, 28 мингида – нафас йўллари, 20 мингида – ошқозон-ичак, 21 минг нафарида буйрак бўйича сурункали касалликлар бор.

Бугунги кунда вилоятдаги энг долзарб масалалардан бири – 5 мингдан зиёд оила уй-жойга муҳтож. Ҳар йили улар сафига яна минглаб янги оилалар қўшилмоқда.

Шунингдек, 136 та маҳалладаги ичимлик суви таъминоти талаб даражасида эмас. Йўл-транспорт, канализация ва бошқа инфратузилмалар бўйича ҳам, аҳолида кўплаб эътирозлар мавжуд.

Вилоятда 83 та мактаб қувватига нисбатан 1,5-2 баробар кўп юклама билан ишламоқда. 8 та маҳаллада боғча умуман йўқ”, деди президентликка номзод.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид