Ўзбекистон | 08:04 / 09.10.2021
10745
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

Фото: Kun.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даража илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/ гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8 даража илиққача пасаяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид