10:09 / 09.10.2021
10290

Ғиждувон тумани ҳокими иқтидорли ёшларга ўз хонасини бўшатиб берди

Ғиждувон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан "Ғиждувон олимпия терма жамоаси" шакллантирилмоқда. Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад ёшларни билимли ва ҳар томонлама зукко этиб тарбиялашдир.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги

Эътиборлиси, Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуров ҳокимлик биносида ўзи учун ажратилган хонани "Ғиждувон олимпия терма жамоаси"га фойдаланишга берди. Тезда ушбу хона физика ва математика фанларига мос тарзда энг сўнгги русумдаги ахборот технологиялари, сифатли мебеллар, ўқув ва лаборатория ускуналари, компютерлар, зарур адабиётлар ва кўргазмали қуроллар билан тўлиқ таъминланади. Шунингдек, ўқувчиларга шу ернинг ўзида уч маҳал иссиқ овқат берилади.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги
Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги

Таъкидланишича, айни пайтда жамоага барча 7-синф ўқувчилари орасидан 30 нафар иқтидор эгаларини уч босқичда саралаб олиш ишлари бошланган. Тақдим қилинган маълумотга кўра, шу кунгача тумандаги умумтаълим мактабларининг 1000 нафарга яқин ўқувчилари "Ғиждувон олимпия терма жамоаси"га кириш истагида ариза топширган.

Ушбу билим масканида тумандаги турли таълим даргоҳлари ва пойтахтдан жалб қилинган билимли, изланувчан, ташаббускор педагоглар ёшларга физика ва математика фанини чуқур ўргатадилар.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги

Бир сўз билан айтганда, юртимизда Учинчи ренессанснинг пойдеворини яратиш учун Ғиждувон туманида барча раҳбарлар зиёлилар билан ҳамжиҳат бўлиб, иш юритаётгани кишини қувонтиради.

Бу юксак маррани забт этиш учун Ғиждувонда илм-фан, таълим-тарбияни ривожлантириш учун куч, маблағ ва имконият бор.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз! "Ғиждувон олимпия тeрма жамоаси"га кириш учун қабул давом этмоқда!

Фарзандингиз жамоа таркибига киргач, қўлга киритадиган имкониятлар:

  • Онгда тез ҳисоб-китоб қилади;
  • Туман, вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги олимпиадаларга қатнашиш имконияти ортади;
  • Ҳафталик ва ойлик тест синовларида қатнашиб, юқори балл йиғиш имконияти берилади;
  • Диққати мустаҳкамланади, хотираси яхши ривожланади;
  • Мактаб дастурини яхши ўзлаштиради;
  • Фарзандингиз мослашувчан фикрлаш қобилиятига эга бўлади;
  • Доимий рағбатлантиришлар ва соғлом рақобат боланинг ўз устида ишлашига туртки беради;

Фарзандингиз кeлажагини биз билан бирга барпо этинг!

Жамоага барча 7-синф ўқувчилари орасидан янги иқтидор эгалари саралаб олинади.

Шошилинг, ўринлар сони чекланган!

Мурожаат учун телефон: +998916461442 (Хуршид Тўхтаев)

Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ

Top