09:51 / 11.10.2021
9634

Яккабоғ ТТБ бошлиғи бирлашмага қарашли муассаcaларда намоз ўқишга йўл қўймаслиги ҳақида кафолат хати бергани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг вилоят ССБ бошлиғи номига ёзилган бирлашмага қарашли муассасаларда тиббиёт ходимлари ва беморларга намоз ўқишга йўл қўйилмаслиги айтилган кафолат хати тарқатилди. Ҳолат бўйича вилоят ССБ ҳамда Яккабоғ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Вилоят ССБ муносабатида ёзилишича, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарига юқоридаги мазмундаги кафолат хати ёзиб бериш бўйича топшириқ берилмаган.

Яккабоғ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати билдирган муносабатда ёзилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган кафолат хати сохта.

Фото: Насафньюс

«Ижтимоий тармоқларда нусхаси эълон қилинган «Кафолат хати» ҳеч қаерда рўйхатга олинмаган, компьютер дастурлари имкониятлари орқали ясалган, сохталаштирилган ҳужжат ҳисобланади», дейилади муносабатда.

Top