Қашқадарёда фаолият юритувчи блогер Элмурод Одилов Яккабоғ туманида фермерлар ишига аралашганлик айби билан 15 суткага қамалди.

Олий суд ахборотига кўра, жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг 2023 йил 27 майдаги қарорига асосан, Одилов МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 198-моддаси (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 26 май куни тахминан соат 22:30 атрофида Яккабоғ тумани «Ибн Сино» МФЙ ҳудудидаги пилла сақлаш омборхонасига пиллаларни қабул қилиб олиш жараёни вақтида ўзини «Elmurod blog» деб таништирган фуқаро Элмурод Одилов келган.

«Шу ерда фермерларнинг ишига аралашиб, уларга турли номуносиб савол-жавоблар қилиши оқибатида ўрталарида жанжал келиб чиққан. Ушбу жараёнда блогер фермерларни ҳақорат қилган. Пилла етиштирувчи фермерлар блогернинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Яккабоғ туман ИИБга мурожаат қилган. Одиловга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қатор моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган», дейилади вилоят ИИБ ахборотида.

Daryo нашри эса блогер аввалига пилла пунктида ИИБ ходимлари томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақида ёзди. Нашр мухбирининг аниқлашича, калтакланган блогер Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Фозил Хидировнинг ёшлар етакчиларига берган топшириқлари ижросига бағишланган йиғилишини ёритишга уринган, лекин тўсиққа учраган.

Нашр келтирган скриншотда, “Хидиров Фозил Келдиярович” исмли Telegram фойдаланувчиси барча маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига мурожаат қилгани кўринади.

“Ҳамма ўзининг ҳудудидан биттадан счр (1 ойлик ҳарбий хизматга) фуқарони топиб, пулини тўлатиб бормаса, вазифасидан озод этишгача бўлган чоралар кўрилади. Шу топшириққа масъулият билан қаранглар. Йиғилишга – пиллага соат 20:00да етиб боринглар”,