Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайтда аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди
Биринчи босқичда аёллар армиянинг тиббий ва ёрдамчи бўлинмаларида кичик офицер ва мутахассис сифатида хизмат қилиши мумкин.
Кувайт бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Ҳамад Жобир Али ас-Сабоҳ аёлларга амирлик қуролли кучларида хизмат қилишга рухсат берувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда Кувайт ахборот агентлиги хабар берди (KUNA).
“Кувайт аёллари барча соҳаларда, мамлакат бошидан ўтказган энг қийин шароит ва даврларда эркаклар билан тенгма-тенг ҳаракат қилишларини исботлашди, шу боис уларга Кувайт армиясида эркаклар билан ёнма-ён хизмат ўташ имкониятини бериш вақти келди”, – дея мудофаа вазирининг сўзларидан иқтибос келтиради KUNA.
Қайд этилишича, биринчи босқичда аёллар армиянинг тиббий ва ёрдамчи бўлинмаларида кичик офицер ва мутахассис сифатида хизмат қилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026