Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги барча мамлакатларнинг умумий давлат қарзи миқдори маълум қилинди
Қайд этилишича, мамлакатлар суверен қарзлар ўсиши фонида ўз бюджет-солиқ сиёсатини ҳар бир минтақанинг ўзига хос ҳолатига мослаши керак.
Фото: EPA/ТАСС
Дунёдаги барча мамлакатларнинг умумий давлат қарзи 88 триллион долларга етди. Бу дунё ЯИМнинг қарийб 100 фоизини ташкил этади, деб маълум қилди Халқаро валюта жамғармасининг бюджет масалалари бўйича департаменти директори Витор Гаспар.
«Ҳозирда давлат қарзи 88 триллион долларни ташкил этмоқда, бу ЯИМнинг 100 фоизига яқин. 2021 ва 2022 йилларда давлат қарзи ЯИМнинг 1 фоизига камайиши кутилмоқда», — деди у.
Қайд этилишича, мамлакатлар суверен қарзлар ўсиши фонида ўз бюджет-солиқ сиёсатини ҳар бир минтақанинг ўзига хос ҳолатига мослаши керак.
Аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши бўйича ўз прогнозини эълон қилганди. Унга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиши 6,2 фоизга етиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:02 / 05.12.2025
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
07:38 / 30.10.2025
Жаҳондаги қарз рейтинги: 2025 йилда энг катта давлат қарзига эга мамлакатлар
16:15 / 10.10.2025
Доллар гегемонлиги заифлашяпти. Евро ёки юан унинг ўрнини боса олдими?
12:31 / 30.08.2025