09:41 / 15.10.2021
7063

Сурхондарёда Афғонистон фуқароларининг пулини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Фото: dvitex.ru

Сурхондарё вилояти Узун туманида Афғонистон фуқароларининг пулини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида яшовчи Х.Ж. ва Х.Ш. 2021 йил икки нафар Афғонистон фуқароси ва бир нафар сурхондарёлик шахсга иссиқхона қуриб беришини айтиб, пулларини олган ва ўзлаштириб кетган.

Жумладан, 2021 йил март ойида, Х.Ж. ва Х.Ш. Сариосиё туманига келиб, Афғонистон фуқароси, ҳозирда, Узун тумани Нурбулоқ маҳалласида вақтинча яшовчи, Ф.Ш.нинг ишончига кирган. Сўнг Ф.Ш.га яшаётган маҳалласидан 60 сотих ер майдонига иссиқхона қуриб беришларини айтиб 13 000 минг долларини олиб, ўзлаштириб кетган.

Бундан ташқари, Х.Ж. ва Х.Ш. жорий йил 19 март куни, Узун тумани Кичик Жончекка маҳалласида яшовчи, Ч.Ч.га иссиқхона қуриб беришини айтиб 226 миллион 575 минг сўм олган.

Шунингдек, жорий йил 23 июн куни, Афғонистон фуқароси, ҳозирда Узун тумани Узунқишлоқ маҳалласида вақтинча яшовчи, Ф.М.га иссиқхона қуриб беришини айтиб 30 миллион сўм олган.

Қайд этилишича, жорий йил 4 октябр куни Х.Ж. ва Х.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top