08:58 / 16.10.2021
4381

“ISHONCH” дўконлар тармоғи Тошкент реклама фестивали TAF!21да кўплаб ютуқларни қўлга киритди

9 октябрь куни Тошкент шаҳрида Тошкент реклама фестивали TAF!21нинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу фестивалда “ISHONCH” дўконлар тармоғи VIP ҳамкор ҳамда иштирокчи сифатида қатнашди

Ушбу фестивалда “ISHONCH” дўконлар тармоғи турли номинацияларда ўзининг рекламалари билан иштирок этиб, Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериши натижаларига кўра 5та олтин ва TAF! Энг яхши реклама танлови эксперт ҳайъати аъзолари танловига кўра 2та бронза мукофотини қўлга киритди

 

Бундан ташқари, компаниямиз “Минтақавий ноозиқ-овқат товарлари ритейли етакчиси” мукофоти билан ҳам тақдирланди.

 

Танловда иштирок этган лойиҳаларимизни сиз ҳам томоша қилишингиз мумкин:

Лойиҳа номи: ISHONCH Chill out

Номинациялар:

Миллий қадриятлар иштирокидаги кампания – 1-ўрин (истеъмолчилар танловига кўра),

3-ўрин (экспертлар танловига кўра);

SMM-кампания – 1-ўрин (истеъмолчилар танловига кўра);

Мавсумий кампания – 1-ўрин (истеъмолчилар танловига кўра);

Лойиҳа номи: Бизга ёрдам берган асосий нарса бу — Ишонч

Номинация: Битта коммуникация каналига эга кампания – 1-ўрин (истеъмолчилар танловига кўра);

Лойиҳа номи: Аёл – кучли зот!

Номинация: Ижтимоий муҳим вазифаларнинг ҳал қилиниши – 1-ўрин (истеъмолчилар танловига кўра), 3-ўрин (экспертлар танловига кўра);

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:

Telegram канал: t.me/ishonchsavdo

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook:fb.com/ishonchsavdouz

Twitter: twitter.com/ishonchsavdo

YouTube: www.youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама ҳуқуқи асосида

Top