Нарзулло Обломуродов бугунги экологик муаммоларнинг ечимлари ҳақида гапирди
Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Экологик партия
Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов ўз сайловолди дастуридаги “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш бугунги экологик муаммоларга ечим бўла олишини таъкидлади. Бу борада сайловолди дастурида белгилаб қўйилган бир қанча устувор вазифаларни санаб ўтди.
Шунингдек, учрашувда номзод юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини кучайтириш ҳақида ҳам таъкидлади. Жумладан, оила ва маҳалла тизимида инсоннинг табиатга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш орқали атроф-муҳитни асраш, ҳар бир инсонда атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантириш масалалари ҳақида ҳам атрофлича гапириб ўтди.
Учрашувда Экологик партия вакиллари ва экофаоллар ўз сайловолди дастур юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
Жумладан, дастурда кўзда тутилган:
- электр энергия тизимидаги муаммоларга кўрсатилган ечимлар;
- узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим-тарбия тамойилларини кенг жорий этиш, ёшларнинг экологик билимларини ошириш, олий таълим тизимида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
- қайта тикланувчи электр энергиядан самарали фойдаланиш;
- мамлакат хавфсизлигининг ажралмас қисми бўлмиш экологик хавфсизликни таъминлашни ифода этувчи давлат сиёсатини амалга ошириш;
- биохилма-хилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтиришнинг имконини берувчи мукаммал ҳуқуқий база яратиш ғояларига тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов сирдарёлик сайловчиларнинг турли саволларига батафсил жавоб берди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради

17:39 / 19.05.2025
Аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилган президент қарори қабул қилинди

10:51 / 15.05.2025
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 10 млн доллардан ортиқ зарар етди

10:24 / 15.05.2025