Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Ўзбекистон миллий жамоасининг ноябрь ойида ўтказадиган йиғини доирасидаги рақиби маълум бўлди.
ОФК календарига мувофиқ, 8-16-ноябрь кунлари Осиёда миллий жамоалар учун ФИФA кунлари бўлиб ўтади.
ЎФА хабарига биноан, Ўзбекистон миллий жамоаси ушбу муддат мобайнида дастлаб Тошкентда, кейинчалик эса Грузия пойтахти Тбилисида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
«Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Грузия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳс 15 ноябрь куни соат 19:00да Тбилиси шаҳридаги «Борис Паичадзе» стадионида бўлиб ўтади», - дейилади ЎФА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари октябрь ойида Иорданияда ўтган йиғин доирасидаги ўртоқлик учрашувларида дастлаб Малайзияни 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Иорданияга 0:3 ҳисобида ютқазганди.
Мавзуга оид
22:26 / 03.06.2026
220 та мактабда Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинлари катта экранда намойиш этилади
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
23:45 / 24.05.2026