14:19 / 21.10.2021
1809

Самарқанд вилояти аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами 2 миллион нафардан ошгани маълум қилинди

Фото: Владимир Штакетян

Самарқанд вилояти аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами 2 миллион нафардан ошган. Бу ҳақда вилоят бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда маълум қилинишича, Самарқанд вилояти статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоят аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами аҳоли умумий сонининг 56,5 фоизини, яъни 2 миллион 266 минг 744 кишидан кўпроқни ташкил этмоқда.

Самарқанд доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:

  • меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар — 32,8 фоиз (1 млн кишидан кўп);
  • меҳнатга лаёқатли ёшдагилар — 56,5 фоиз (2 млн кишидан ортиқ);
  • меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар — 10,7 фоиз (қарийб 400 кишидан ортиқ).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги ҳудудлар орасида аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти биринчи ўринни эгаллайди. 2021 йил 1 октябр ҳолатига кўра, вилоятда доимий аҳоли сони 4 008 843 нафарни ташкил этмоқда.

 

Top