08:12 / 19.10.2021
6513
Доимий аҳоли сони энг кўп ҳудудлар маълум қилинди

Ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

Самарқанд вилояти – 4 008 843 киши;
Фарғона вилояти – 3 878 034 киши;
Қашқадарё вилояти – 3 388 896 киши;
Андижон вилояти – 3 237 266 киши;
Тошкент вилояти – 3 млн киши;
Наманган вилояти – 2 914 194 киши;
Тошкент шаҳри – 2 840 830 киши;
Сурхондарё вилояти – 2 726 086 киши;
Бухоро вилояти – 1 968 268 киши;
Қорақалпоғистон Р. – 1 939 463 киши;
Хоразм вилояти – 1 914 434 киши;
Жиззах вилояти – 1 434 964 киши;
Навоий вилояти – 1 028 352 киши;
Сирдарё вилояти – 873 798 киши.

Аввалроқ, республика туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар маълум қилинганди. 

Top