09:00 / 22.10.2021
8718

“ЕLITE elektronics”: 30 млн долларлик лойиҳа ва минглаб иш ўрни

Самарқанд шаҳрида “ЕLITE elektronics” заводининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда вилоят жамоатчилиги иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу завод собиқ «Сино» заводининг ўрнида, янги лойиҳа асосида ишга туширилди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Ҳозирча “ЕLITE elektronics” заводида уч турдаги музлаткич ва витриналар ишлаб чиқарилмоқда. Келгусида 15 турдан ортиқ маиший техникалар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Маҳаллий инвестор Хуршид Тўраев “ЕLITE elektronics” заводи ишга туширилишининг дастлабки босқичида юз киши иш билан таъминланганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

“Бир йил аввал ўтказилган тендерда хитойлик ҳамкорларимиз билан биргаликда “Сино” заводи ўрнида янги завод барпо қилиш лойиҳасини қўлга киритдик. Лойиҳа қуввати жами 30 миллион АҚШ долларни ташкил қилди. Ушбу маблағнинг ярми хорижлик ҳамкорларимиз томонидан йўналтирилди. Заводда ҳозирча юз киши ишлаётган бўлса, келгуси икки йил ичида ишчилар сони минг нафарга етказилади. Умуман олганда, эски “Сино” заводининг фаолиятини ўзгартирмадик, заводда яна маиший техникалар ишлаб чиқарилмоқда.

Маҳсулотларимизни нафақат ички, балки ташқи бозорга чиқаришга алоҳида эътибор беряпмиз. Заводимиз тўла қувватда ишлай бошлагач, йилига 5-7 миллион АҚШ доллар экспорт қилиш имкониятига эга бўламиз” дейди Хуршид Тўраев.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Маълум бўлишича, “ЕLITE elektronics” заводига собиқ “Сино” заводининг ишчилари ҳам жалб қилинган. Масалан, Алибек Тошбеков “Сино” заводида ишлаган ва завод банкрот деб эълон қилингач, маълум вақт бошқа йўналишда ишлаб келган. Айни вақтда у “ЕLITE elektronics”га жалб қилинган ва цех бошлиғи сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Ҳозирги кунда “ЕLITE elektronics” заводида кунига 80 та музлаткич, 15 та витрина ишлаб чиқариляпти. Маҳсулот ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хомашёнинг 30 фоизи Хитой давлатидан келтирилмоқда. Қолган 70 фоизи ички хомашёлар ҳисобланади.

Шу кунларда тайёр маҳсулотларни қўшни давлатларга экспорт қилиш мақсадида музокаралар олиб борилмоқда.

“ЕLITE elektronics” маркетинг бўлими Ⓣ

Top