Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:33 / 23.10.2021
5479
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда коррупция тарқалганлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органларида, шу жумладан ҳудудларда коррупция тарқалганлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фото: Getty Images
Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат органлари, ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида коррупция тарқалганлик даражасини баҳолаш услубиёти тасдиқланади:
- кенг аҳоли қатлами, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, маҳаллий ва халқаро экспертлар ўртасида сўровномалар ўтказиш;
- сўровномалар натижаларини таҳлил қилиш асосида давлат органлари ва ҳудудларда коррупциянинг тарқалганлик даражасини аниқлаш.
Баҳолаш натижалари асосида:
- коррупциянинг тарқалганлик даражаси рейтинги, шу жумладан коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари ва ҳудудлар рўйхати шакллантирилади;
- баҳолаш натижалари ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига киритилади;
- баҳолаш натижалари оммавий ахборот воситаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига баҳолаш натижалари асосида қуйидагилар тавсия қилинди:
- коррупциянинг тарқалганлик даражаси юқори бўлган давлат органлари ва ҳудудларда коррупция хавфини минималлаштиришга қаратилган тадбирлар режаси ишлаб чиқиш;
- коррупция манбаи бўлган ёки унга хизмат қиладиган лавозимлар рўйхатини тузиш, давлат органлари томонидан мазкур лавозимлардаги коррупциявий хавф-хатарлар даражасини баҳоланишини ва хавф-хатарларни минималлаштириш чораларини кўрилишини таъминлаш;
- қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини бирхиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, назорат ва жавобгарликни кучайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш