Жаҳон | 17:27 / 24.10.2021
4007
1 дақиқада ўқилади

Уҳан марафони коронавирус сабабли охирги лаҳзаларда бекор қилинди

Хитойнинг Уҳан шаҳрида ўтиши керак бўлган марафон коронавирусга қарши кураш доирасида охирги лаҳзаларда бекор қилинди.

Фото: AP Photo/Kin Cheung

26 минг киши иштирок этиши кутилган марафон 24 октябрда ўтиши режалаштирилганди, бироқ Хитойда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна қайд қилинаётгани сабабли уни ўтказишдан воз кечишга қарор қилинган.

Баъзи маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, келаси ҳафта охирига режалаштирилган Пекин марафонини ҳам ўтказмасликка қарор қилинган.  

Европа ОАВда бундай чоралар Пекинда 2022 йилги қишки Олимпиада ўтказилиши олдидан кўрилаётгани айтилган.

Хитой ҳукумати коронавирусга қарши кескин курашиши билан ажралиб туради: мамлакатнинг бирор ерида касалланиш ўчоғи пайдо бўлиши билан ўша ер аҳолисини коронавирусга оммавий текшириш ўтказилади ва локдаун киритилади.

24 октябрда Хитойда 26 та янги касалланиш ҳолати қайд қилинган. Ҳукумат касаллик тарқалмаслигига қарши тезкор чоралар кўрмоқда.

2019 йил охирида Уҳанда коронавирус билан илк касалланиш ҳолатлари қайд қилинганди. Ушбу шаҳар ҳамон коронавирус тарқалиши ўчоғи деб тахмин қилинади.

Мавзуга оид