20:31 / 25.10.2021
3775

АҚШ Судан ҳарбийларини ҳибсга олинган амалдорларни озод қилишга чақирди

Судан бош вазири Абдулла Ҳамдук ва камида 4 нафар вазир, мамлакатдаги ҳукмрон Мустақил кенгаш вакили Муҳаммад ал-Факий ва Хартум губернатори Айман Нимр ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган.

Фото: AP

АҚШ Судан ҳарбийларини ҳибсга олинган юқори мартабали амалдорларни озодликка чиқаришга чақиради. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Карин Жан-Пьер маълум қилди.

“Биз ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракатларини қоралаймиз ҳамда бош вазир ва уй қамоғига олинган бошқа шахсларни зудлик билан озод этишга чақирамиз”, – деди Жан-Пьер.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон республикадаги вазиятдан чуқур хавотирда.

Душанба куни Судан бош вазири Абдулла Ҳамдук ва камида 4 нафар вазир, мамлакатдаги ҳукмрон Мустақил кенгаш вакили Муҳаммад ал-Факий ва Хартум губернатори Айман Нимр ҳибсга олинган.

Ҳарбийлар пойтахт Хартумга кириш йўлларини ва кўприкларни тўсиб қўйишган, шаҳарда интернет ва мобил алоқа ўчириб қўйилган.

Top