Kun.uz’да танқид қилинган муаммо қарийб бир йил ўтиб ҳал бўлди
Қашқадарёда Муборак газни қайта ишлаш заводи яқинида жойлашган Қарлиқ қишлоғига газ бериладиган бўлди. Бу ҳақда Kun.uz’га маҳалла аҳли маълум қилди.
2020 йил 22 декабр куни Kun.uz’да «Завод ёнида газнинг ҳидини ҳидлаб яшаяпмиз». Муборакдаги қишлоқ аҳли газ таъминоти қайта тикланишидан умидвор» сарлавҳаси билан танқидий мақола берилганди. Мақолада Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган Қарлиқ қишлоғи Муборак газни қайта ишлаш заводи ёнида жойлашганига қарамасдан, табиий газ тармоғидан узиб қўйилгани ва бундан қишлоқ аҳолиси қийналаётгани ёритилган эди.
Маълум бўлишича, Қарлиқ қишлоғини табиий газ тармоғига қайта улаш ишлари бошланибди. Бу ҳақда Энергетика вазири А.Султонов номидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари М.Абдуллаев ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раҳбари Б.Эшмуротовга кўрсатма берилган. Унга кўра жорий йил 15 октябргача паст босимли газ конлари ҳисобидан Муборак туманидаги Қарлиқ ва Хўжамуборак қишлоқларида жами 3 612 та хонадонни табиий газ тармоғига улаш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, мазкур қишлоқларга табиий газ таъминотини қайта тиклаш масаласини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфират Хушвақтова ҳам бир неча бор кўтарган.
Kun.uz Муборак тумани ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланиб Қарлиқ ва Хўжамуборак қишлоқларининг табиий газ билан таъминланишига оид қилинаётган ишлар бўйича маълумот олди. Унга кўра ҳар иккала қишлоқнинг табиий газ тармоғига уланиши қилинадиган ишлар ҳамда бу учун керак бўладиган жиҳозлар ҳисобланган ва қувурлар масаласида ёрдам кўрсатилишини сўраб «Ўзбекнефтгаз» АЖга мурожаат қилинган.
Маълумот учун, «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини таркибига кирувчи Қарлиқ ва Хўжамуборак қишлоқларида табиий газ таъминоти 2013 йилда узиб ташланган.
Мавзуга оид
22:36 / 20.12.2024
Қашқадарёда иситиш тизимидаги таъмирлашда салкам 1 млрд сўмни талон-торож қилган МЧЖ аниқланди
11:52 / 15.12.2024
Қашқадарёда ОТМ ҳовлисида унаштирилган қизини пичоқлаган йигитга ҳукм ўқилди
16:27 / 11.12.2024
Қарши давлат техника университети ташкил этилади
16:33 / 04.12.2024