Ўзбекистон | 08:08 / 28.10.2021
9294
2 дақиқада ўқилади

Ички бозорда ип-калава учун асоссиз ажиотаж кузатилмоқда - «Ўзтўқимачиликсаноат»

2021 йил сентябрь ойидан буён пахта ва калава ип нархининг жаҳон бозорида кескин ўсиши ва Ўзбекистон ип-калавасига хорижий ҳамкорларнинг (биринчи навбатда Туркиядан) талаби ортиши натижасида ички бозорда ип-калава учун асоссиз ажиотаж кузатилмоқда. Бу ҳақда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси хабар берди.

Фото: ortcom.kz

Қайд этилишича, ўтказилган муҳокамалар ва ички бозор таҳлили асосида ипга бўлган талаб ва таклиф ҳажмларини барқарорлаштириш мақсадида қатор чоралар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳафтасига бир марта пахта толаси ва ип-калава ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш (етказиб берувчилар кесимида таклифлар алоҳида берилади) мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, пахта толаси нархларининг спекулятив ўсишини чеклаш механизмини жорий этиш (дунёнинг етакчи хомашё биржалари билан ўхшашлигига кўра) мақсадида унинг бошланғич нархини Нью-Йорк котировкалари (ёки нархлар тушиб кетганда пахта хомашёси таннархи асосида) даражасида белгилаш ва унинг энг юқори нархини “Cotlook”нинг “А” индексида чеклаш режалаштирилган.

Шунингдек, пахта толаси, синтетик ва сунъий толалар, шунингдек ип-калава импорти ҳажмини кенгайтириш, ип-калава истеъмолчиларини айланма маблағ билан таъминлаш амалиётини кенгайтириш, пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган қўшилган қиймат занжири бўйича ҚҚСни қайтариш механизмларини мукаммаллаштириш ва тўлашни кечиктириш ҳамда ички бозорга сотиладиган калава ип ҳажмларидан даромадни фойда солиғидан озод қилиш бўйича таклифлар киритиш кўзда тутилмоқда.

Ички бозорда ип-калава ҳажми барқарорлашмаган ҳолда, 2021 йил ноябрь ойида ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилади.

Мавзуга оид