Ўзбекистоннинг 4та олий таълим муассасаси Турк дунёси университетлари иттифоқига аъзо бўлди
26 октябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида жойлашган Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида Турк дунёси университетлари иттифоқининг V бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева Kun.uz’га маълум қилди.
Ректорга кўра, Қозоғистон, Туркия, Озарбoйжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Венгриядаги 32та олий ўқув юрти ректорлари, олимлар ҳамда талабалар иштирок этган тадбирда «Ўрхон» мобиллик дастури масалалари муҳокама қилинган.
«Бош Ассамблеяда шунингдек, Турк дунёси университетлари иттифоқига Ўзбекистоннинг бир қатор университетлари аъзо бўлди. Булар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Қўқон университети.
Бу ассамблеяга аъзо бўлиш эса муштарак тарихимиз, адабиётимизни, манбаларимизни ўрганиш учун яхши имконият беради. Талабалар алмашуви, ўқитувчиларнинг малакасини оширишда турли таълим ва фан бўйича лойиҳалар, дастурларида иштирок этиб, биргаликда ривожланиш учун шароит яратади», – деди Гулчеҳра Рихсиева.
Маълумот учун, Турк дунёси университетлари иттифоқи кенгаши 2013 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Иттифоқнинг Қозоғистон, Туркия, Озарбойжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Венгриядан 40дан ортиқ аъзоси бор.
Мавзуга оид
15:21 / 25.09.2024
Муаммолар оғушидаги “олтин давр”: талабаларнинг ўқишга вақти борми ўзи?
15:23 / 21.09.2024
“Қўлингдан битта жакет сотволиш келмайдими, уятсизлар...” — ТДПУда форма киймаган талабалар босимга учради
11:36 / 16.09.2024
Профессор-ўқитувчилар ўзини бировга тобе инсондек тутса, кимни тарбиялайди?
22:45 / 17.07.2024