Ўзбекистон | 13:58 / 02.11.2021
2324
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Spark машинасини бошқариб кетаётган мактаб ўқувчисига чора кўрилди

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Термиз шаҳрида Spark машинасини бошқариб кетаётган мактаб ўқувчисига чора кўрилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 2 ноябр куни эрталаб Термиз шаҳри Фидокор кўчасида хизмат вазифасини олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари вояга етмаган боланинг Spark машинасини бошқариб кетаётгани гувоҳи бўлишган.

Spark тўхтатилгач уни бошқариб кетаётган икки нафар бола машинани ташлаб қочиб кетган. Болалар ушлангач, машина бошқариб кетаётган боланинг ёши 16 да экани, ўзи шаҳардаги 28-мактабнинг 9-синфида таълим олиши маълум бўлган. Шунингдек, унинг ёнида тенгдоши ҳам бўлган. Дастлабки суриштирувда бола акасига тегишли машинани уйдан сўроқсиз миниб чиққани аниқланган.

Қайд этилишича, машина жарима майдонига жойлаштирилиб, қоидабузар ўқувчининг отасига тегишли тартибда чора кўрилган.

Мавзуга оид